Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Қонунийликни мустаҳкамлаш

Қонунийликни мустаҳкамлаш

Самарқанд вилояти прокуратура органлари томонидан 2015 йил давомида қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш давомида алоҳида эътибор қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилди.

Кўрилган чоралар, шу жумладан давлат органларининг ҳуқуқий ҳужжатларини тизимли равишда ўрганиш натижасида:

– 7483 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди;

– қонунбузилиши сабабларини бартараф этиш борасида 1658 та тақдимномалар юборилди;

– судларга 10,8 млрд. сўмни ундириш борасида 1972 та аризалар киритилди;

– 961 нафар шахс қонуннинг бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилди.

Ҳисобот даврида прокуратура идоралари томонидан 7426 та мурожаатлар ҳал этилиб, 7458 нафар фуқароларнинг қабули (шу жумладан ҳудудларга чиққан ҳолда) таъминланди.

Самарқанд вилоят прокуратураси

Медиатека

140157, Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси