Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Қонунийликни мустаҳкамлаш

Қонунийликни мустаҳкамлаш

Қашқадарё вилояти прокуратура органлари томонидан 2015 йил давомида қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш давомида алоҳида эътибор қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилди.

Кўрилган чоралар, шу жумладан давлат органларининг ҳуқуқий ҳужжатларини тизимли равишда ўрганиш натижасида:

– 15800 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди;

– қонунбузилиши сабабларини бартараф этиш борасида 1739 та тақдимномалар юборилди;

– судларга 33,9 млрд. сўмни ундириш борасида 7115 та аризалар киритилди;

– 1175 та нафар шахс қонуннинг бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилди.

Ҳисобот даврида прокуратура идоралари томонидан 11182 та мурожаатлар ҳал этилиб, 10397 нафар фуқароларнинг қабули (шу жумладан ҳудудларга чиққан ҳолда) таъминланди.

Қашқадарё вилоят прокуратураси

Медиатека

181100, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 5.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси