Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимояси

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимояси

Наманган вилояти прокуратура органлари томонидан 2015 йил давомида қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш давомида вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш ва маънавий-ахлоқий тарбиясини кучайтириш, уларни диний экстремизм ғояларидан асраш мақсадида:

– 119 та, шу жумладан ОАВда 9 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди;

– 937 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди;

– 1895 нафар шахслар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.

Эрта турмуш қуриш ҳолатларининг олдини олиш, қизларнинг тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкиллаштириш, умуман, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида 155 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, 3 та эрта турмуш қуриш ҳолатларининг олди олинди.

Наманган вилоят прокуратураси

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси