Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимояси

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимояси

Хоразм вилояти прокуратура органлари томонидан 2015 йил давомида қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Ушбу ишларни амалга оширишда вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш ва маънавий-ахлоқий тарбиясини кучайтириш, уларни диний экстремизм ғояларидан асраш мақсадида:

– 1062 та, шу жумладан ОАВда 112 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди;

– 477 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди;

– 890 нафар шахслар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.

Эрта турмуш қуриш ҳолатларининг олдини олиш, қизларнинг тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкиллаштириш, умуман, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида 1076 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, 201 та эрта турмуш қуриш ҳолатларининг олди олинди.

Хоразм вилоят прокуратураси

220100, Урганч шаҳар, Хонқа кўчаси, 24.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси