Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимояси

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимояси

Тошкент шаҳар прокуратура органлари томонидан 2015 йил давомида қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш давомида вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш ва маънавий-ахлоқий тарбиясини кучайтириш, уларни диний экстремизм ғояларидан асраш мақсадида:

– 598 та, шу жумладан ОАВда 214 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди;

– 1470 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди;

– 1715 нафар шахслар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.

Кўрилган чоралар натижасида вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларнинг камайишига эришилди.

Эрта турмуш қуриш ҳолатларининг олдини олиш, қизларнинг тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкиллаштириш, умуман, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида 52 та тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тошкент шаҳар прокуратураси

100115, Тошкент шаҳар, Чилонзор
кўчаси, 6.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси