Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимояси

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимояси

Андижон вилояти прокуратура органлари томонидан 2015 йил давомида қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш давомида вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш ва маънавий-ахлоқий тарбиясини кучайтириш, уларни диний экстремизм ғояларидан асраш мақсадида:

– 1059 та, шу жумладан ОАВда 134 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди;

– 3357 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди;

– 4825 нафар шахслар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.

Кўрилган чоралар натижасида вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларнинг камайишига эришилди.

Эрта турмуш қуриш ҳолатларининг олдини олиш, қизларнинг тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкиллаштириш, умуман, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида 78 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, 74 та эрта турмуш қуриш ҳолатларининг олди олинди.

Андижон вилоят прокуратураси

Медиатека

711000, Андижон шаҳар, Навоий шоҳ кўчаси, 28.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси