Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЁШЛАР ТАРБИЯСИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР

Сирдарё вилоят прокуратураси органлари томонидан ёш авлод, жумладан, қизларнинг жисмоний ва маънавий соғлом бўлиб вояга етиши, уларнинг мактабдан кейин лицей ва коллежларда таълим олиши, замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллашларини таъминлаш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ёшлар ўртасида эрта турмуш қуришнинг олдини олиш, гиёҳвандликка қарши кураш ва бошқа салбий иллатларнинг оқибатларини ўқувчиларга етказиш мақсадида вилоят прокуратураси ташаббуси билан Гулистон санъат коллежи ўқувчилари томонидан тайёрланган “Қумли кўз ёшлар” номли қисқа метражли фильм тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ва шаҳар ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, ички ишлар органлари ва таълим муассасалари ходимлари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчилари, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар масъул котиблари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сирдарё вилояти прокуратураси

09.06.2016

120100, Гулистон шаҳар, Сайхун
кўчаси, 41.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси