Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЁШЛАР - КЕЛАЖАГИМИЗ

Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан ички ишлар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати билан ҳамкорликда “Давомат” тадбири ташкил этилди.

Мазкур тадбир доирасида тузилган махсус гуруҳлар томонидан жойлардаги коллежлар ва академик лицейларда давомат аҳволи мониторинг қилинди. Мониторинг натижасида ўқишга мунтазам келмаётган 50 нафар вояга етмаганларнинг ўқишга чиқиши таъминланди.

Коллеж ва лицейлар ўқувчиларига ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашга оид қонунларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, таълим муассасаларининг масъул шахсларига таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш, вояга етмаганлар ўртасида тарбиявий ишлар самарадорлигини кучайтириш, назоратсизлиги ва қаровсизлигининг олдини олиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишини таъминлаш борасида кўрсатмалар берилди.

Сирдарё вилоят прокуратураси

27.04.2017

120100, Гулистон шаҳар, Сайхун
кўчаси, 41.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси