Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЯНГИ БОЖХОНА КОДЕКСИ ТАЛАБЛАРИ ТУШУНТИРИЛДИ

Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда янги таҳрирдаги Божхона кодексининг мақсади, мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинар ўтказилди.

Семинарда Олий Мажлис Сенати аъзолари, прокуратура, божхона органлари, Савдо-саноат палатасининг масъул ходимлари ҳамда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари бўлган хўжалик юритувчи субъектлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Божхона кодексининг янги таҳририни эскисидан асосий фарқли жиҳатлари тушунтириб ўтилди.

Янги таҳрирдаги кодекс билан амалга киритилган нормалар ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси бўлган хўжалик юритувчи субъектлар учун янада кенг имкониятлар яратишга ҳамда мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилиши алоҳида қайд қилинди.

Тадбир оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди.

Сирдарё вилоят прокуратураси

30.08.2016

120100, Гулистон шаҳар, Сайхун
кўчаси, 41.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси