Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТЕЛЕКЎРСАТУВЛАР ЭФИРГА УЗАТИЛДИ

Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” этиб белгиланганлиги муносабати билан вилоят прокуратураси органлари томонидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вилоят прокуратураси томонидан вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда “Халқ билан юзма-юз” ва “Очиқ мулоқот” деб номланган янги ҳуқуқий телекўрсатувлар эфирга узатилди.

Телекўрсатувлар прокуратура органларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонунлар ижросини таъминлаш борасидаги фаолияти, шунингдек, қонунчилик ижроси юзасидан ўтказилган текширишлар ва жиноят ишлари тергови натижаларини ёритишга қаратилган.

Бундан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича комплекс чора-тадбирлар доирасида прокуратура, ички ишлар органлари, ҳокимликлар ва бошқа идораларнинг ходимларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлар тузилиб, улар томонидан таълим муассасалари ўқувчилари, уларнинг ота-оналари ҳамда аҳолининг бошқа қатламлари вакиллари орасида тизимли равишда тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.

Сирдарё вилоят прокуратураси

12.08.2017

120100, Гулистон шаҳар, Сайхун
кўчаси, 41.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси