Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Сирдарё вилоят прокуратураси органлари томонидан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом болани тарбиялаш, эрта турмуш қуришнинг олдини олиш юзасидан кенг қамровли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, вилоят прокуратураси ташаббуси билан вилоятнинг туман ва шаҳарларидаги 25 та маҳаллада “Соғлом она – соғлом бола” мавзусида учрашувлар ташкил этилди.

Мазкур тадбирларда прокуратура, ички ишлар органлари, соғлиқни сақлаш, таълим муассасалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, хотин-қизлар қўмитаси ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Учрашувлар давомида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёлларнинг репродуктив саломатлигини таъминлаш, болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлом болани вояга етказишда таълим тизимининг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини янада ривожлантириш, болаларни мактабга тайёрлаш даражасини ошириш, илғор педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этган ҳолда бошланғич таълимнинг юқори сифатини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.


Сирдарё вилоят прокуратураси

26.09.2016

120100, Гулистон шаҳар, Сайхун
кўчаси, 41.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси