Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЭРТА ТУРМУШ ВА ЭРТА ТУҒРУҚНИНГ ОҚИБАТЛАРИ ҲАҚИДА

Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан ички ишлар, соғлиқни сақлаш, таълим муассасалари, хотин-қизлар қўмиталари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати масъул вакиллари иштирокида ҳамда ҳамкорлигида касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган уч мингдан ортиқ ўқувчи қизлар билан «Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари» мавзусида учрашувлар ўтказилди.

Учрашувларда ёш қизларни эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари ҳақида фикр алмашинилиб, ёшларнинг маънавий-аҳлоқий тарбиясини кучайтириш, муносиб таълим олиши ва касб эгаллашини таъминлаш лозимлиги қайд қилинди.

Шунингдек, соғлом бола туғилиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш ва оналар соғлиғини сақлаш жамият олдидаги энг муҳим вазифалардан бири эканлиги, эрта турмуш ва туғруқнинг салбий оқибатлари ҳақида мутахассисларнинг фикрлари эшитилди.

Сирдарё вилоят прокуратураси

25.04.2016

120100, Гулистон шаҳар, Сайхун
кўчаси, 41.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси