Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАР ВА КОЛЛЕЖ БИТИРУВЧИЛАРИ БИЛАН ЎТКАЗИЛГАН УЧРАШУВЛАР

Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан Мирзаобод ва Оқолтин туманларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2015 йил 20 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган учрашувлар бўлиб ўтди.

Тадбирларда тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш борасида амалдаги қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг аҳамияти, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ҳуқуқий ҳимоясини қатъий таъминлаш борасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини тиклаш, янги иш ўринлари яратиш, тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган шахсларнинг фаолиятига қонуний тус бериш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтказилаётган тадбирлар давомида тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасида давлат органлари мансабдор шахсларининг масъулиятини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Учрашувлар очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

Бундай тадбирларни вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказиш режалаштирилган.

Сирдарё вилоят прокуратураси

11.05.2016

120100, Гулистон шаҳар, Сайхун
кўчаси, 41.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси