Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ПРОКУРАТУРАДА ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Сирдарё вилоят прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва мазкур Фармон ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни тушунтиришга бағишланган учрашув ўтказилди.

Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, ҳокимият, тижорат банклари, савдо-саноат палатаси, “ягона дарча” марказлари раҳбарлари ва масъул ходимлари ҳамда 100 дан зиёд тадбиркорлар иштирок этди.

Учрашув давомида тадбиркорлик фаолиятини амалий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ривожланиши йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш масалаларида ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг муаммолари, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолатлари ҳамда турли бюрократик тўсиқларни бартараф этиш масалалари кўриб чиқилди. Тадбиркорларнинг фикр ва мулоҳазалари эшитилиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, муаммоларини бартараф қилиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.

Ўтказилган учрашув оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди.

Сирдарё вилоят прокуратураси

10.02.2017

120100, Гулистон шаҳар, Сайхун
кўчаси, 41.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси