Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ОГОҲЛИК – ДАВР ТАЛАБИ

Сирдарё вилоят прокуратураси органлари томонидан фуқароларимиз, айниқса, ёшларнинг турли диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, уларни ҳуқуқий онгини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Гулистон шаҳрида кенг жамоатчилик иштирокида ўтказилган тадбир ҳам ушбу масалалар муҳокамасига бағишланди.

Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари масъул ходимлари, жамоат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари, аҳолининг турли қатламлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Йиғилишда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, одам савдосига қарши курашиш, республика ҳудудидан узоқ муддатга чиқиб кетаётган шахсларнинг хорижий мамлакатлар ҳудудида диний экстремистик ташкилотлар фаолиятига жалб қилинишининг олдини олиш, шу тоифадаги фуқароларнинг қариндошлари билан кенг тушунтириш ишларини олиб бориш каби масалалар муҳокама қилинди.

Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилиб, оммавий ахборот воситалари орқали ёритилди.

Сирдарё вилоят прокуратураси

26.02.2016

120100, Гулистон шаҳар, Сайхун
кўчаси, 41.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси