Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШ ЙИҒИЛИШИ ҲАҚИДА

Сирдарё вилоят прокуратурасида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг мувофиқлаштирувчи Кенгаши йиғилиши ўтказилди.

Тадбирда прокуратура, ички ишлар, божхона, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси органлари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда жиноятга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотлар кўриб чиқилишининг конунийлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар натижалари, шунингдек, порахўрлик ҳақидаги ариза ва хабарлар бўйича терговга қадар текширув ва дастлабки тергов ҳаракатларини ўтказишда қонунчилик талабларига риоя этилишига оид масалалар муҳокама қилинди.

Тадбир давомида тегишли органлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ахборот алмашинуви сифатини янада такомиллаштириш, жиноятларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва содир этилишига сабаб бўладиган омиллар ва шарт-шароитларни бартараф қилишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш борасидаги вазифалар белгиланди.

Йиғилиш якунида масъул раҳбарларнинг ахборотлари эшитилди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сирдарё вилоят прокуратураси

25.11.2016

120100, Гулистон шаҳар, Сайхун
кўчаси, 41.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси