Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикасининг «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг «Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш ҳақида»ги 360-қарорида белгиланган вазифалар қандай амалга оширилаётгани муҳокама этилди.

Тадбирда вояга етмаганларнинг маънавий-аҳлоқий тарбиясини кучайтириш, уларда ватанга садоқат ҳиссини шакллантириш, таълимнинг узлуксизлигини таъминлашга доир устувор вазифаларни бажаришда тегишли идораларнинг самарали ўзаро ҳамкорлигини янада ошириш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан ички ишлар, халқ таълими бошқармалари, хотин-қизлар қўмитаси, айрим туман ҳокимликлари ва бошқа тегишли идораларнинг ҳисоботлари эшитилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан комиссия қарори қабул қилинди.

Сирдарё вилоят ирокуратураси

29.01.2016

120100, Гулистон шаҳар, Сайхун
кўчаси, 41.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси