Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ФУҚАРОЛАР СОҒЛИҒИНИ САҚЛАШ – МУҲИМ ВАЗИФА

Сирдарё вилоят прокуратураси органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва соҳага оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан мутасадди идоралар билан ҳамкорликда ОИВ инфекцияси ва бошқа юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари режаси ишлаб чиқилди.

Мазкур режага асосан вилоят ҳокимлигида даволаш-ташхис, стоматология ва бошқа муассасалар вакиллари иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашувда аҳоли ўртасида инсонлар саломатлигига жиддий хавф туғдирувчи юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш борасидаги вазифалар муҳокама қилиниб, мутахассислар томонидан тегишли тавсиялар берилди.

Шунингдек, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда шифохоналар, стоматология марказлари ва бошқа жойларда фуқароларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирувчи баннерлар ўрнатилди.

Бундай тадбирлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилди.

Сирдарё вилоят прокуратураси

08.04.2016

120100, Гулистон шаҳар, Сайхун
кўчаси, 41.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси