Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ФАОЛ ЎҚИТУВЧИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Сирдарё вилоят прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг “Қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда фаол иштирок этган фуқаролар ва юридик шахсларни рағбатлантириш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлашга бағишланган тадбир ўтказилди.

Ушбу тадбирда вилоят ўрта махсус, касб ҳунар таълими бошқармаси бош мутахассиси О.Турдиевага жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, айниқса, ёшларни Ватанга садоқат ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, қонунларни ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдаги фаол иштироки ва самарали меҳнати учун вилоят прокурорининг ташаккурномаси эълон қилинди.

О.Турдиеванинг ёшларга таълим ва тарбия беришда фидокорона меҳнат қилиб, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар, эрта турмуш қуриш ҳолатлари камайишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган. Шунингдек, унинг шогирдлари вилоят ҳамда республика миқёсида ўтказилган “Сиз қонунни биласизми?”, “Ораста қизлар” ва бошқа танловларда фахрли ўринларни эгаллаган.

Ўтказилган тадбир оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди.

Сирдарё вилоят прокуратураси

14.03.2016

120100, Гулистон шаҳар, Сайхун
кўчаси, 41.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси