Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЁШЛАРНИ КАСБГА ТЎҒРИ ЙЎНАЛТИРИШ – МУҲИМ ВАЗИФА

Сирдарё вилоят прокуратураси органлари томонидан вояга етмаганларни таълимга тўлиқ жалб қилиш, таълим йўналишларини танлашнинг ихтиёрийлик тамойилини амалда татбиқ этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2015-2016 ўқув йилида вилоятдаги 298 та умумтаълим мактабларини 12.100 нафар ўқувчилар битириб, улар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра 1229 нафари академик лицейларда, 10.871 нафари касб-ҳунар коллежларида ўқиш истагини билдирган.

Вилоят прокуратураси ташаббуси билан “Танлаган касбим – менинг келажагим” номли касблар кўргазмаси ташкил этилиб, унга вилоят ҳудудидаги барча коллеж ва мактаблар жалб этилди.

Тадбирда туман ва шаҳарлардан 3 мингдан ортиқ 9-синф битирувчилари иштирок этиб, улар ўзлари танлаши мумкин бўлган касблар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлдилар.

Кўргазма давомида энг фаол қатнашган 80 дан ортиқ иштирокчиларга совғалар топширилди.

Сирдарё вилояти прокуратураси

23.05.2016

120100, Гулистон шаҳар, Сайхун
кўчаси, 41.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси