Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ – ДОИМИЙ НАЗОРАТДА

Сирдарё вилояти прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.02.2017 йилдаги “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, охирги йилларда мамлакатимизда хусусий мулкни ишончли ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш борасида қулай шарт-шароитлар яратилди. Тадбиркорлик тузилмаларига давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва улардан фойдаланиш имкониятларини тубдан оширишга доир комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар кўрилди.

Шу билан бирга, жорий йилнинг ўтган даврида 6 та ҳолатда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузиш ҳолатлари аниқланиб, улар бўйича 12 нафар “ягона дарча” марказлари ходимлари интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилгани қайд этиб ўтилди.

Йиғилиш якунида ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада оширишга қаратилган тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Сирдарё вилояти прокуратураси

05.05.2017

120100, Гулистон шаҳар, Сайхун
кўчаси, 41.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси