Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

Сирдарё вилоят прокуратураси ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда вилоят прокуратураси органларининг 2015 йилда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти якунлари муҳокама этилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, ўтган йилда вилоят прокуратураси органларининг асосий эътибори аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлиғини сақлаш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимояси ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига доир қонунлар ижроси устидан назоратни таъминлаш масалаларига қаратилган.

Ўтказилган назорат тадбирлари давомида аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари прокурор назорати ҳужжатларини қўллаш орқали бартараф қилиниб, қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чоралари кўрилган.

Йиғилишда жорий йилда вилоят прокуратураси органлари томонидан бажарилиши лозим бўлган асосий вазифалар белгиланди ҳамда ҳайъат қарори қабул қилинди.

Сирдарё вилоят прокуратураси

17.02.2016

120100, Гулистон шаҳар, Сайхун
кўчаси, 41.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси