Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

АМНИСТИЯ АКТИ ИЖРОСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА БАҒИШЛАНДИ

Сирдарё вилоят прокуратураси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарори ва уни ижро этиш ҳақидаги Низомни қўллаш масаласига бағишланган идоралараро семинар ўтказилди.

Тадбирда тергов ва суриштирув органлари масъул ходимлари, судьялар, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамда бошқа мутасадди идораларнинг вакиллари иштирок этди.

Семинарда амнистия актини аниқ ва бир хилда қўллаш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва мутасадди ташкилотлар олдида турган вазифалар батафсил муҳокама қилинди.

Семинар якунида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Ўтказилган тадбир оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди.

Сирдарё вилоят прокуратураси

25.11.2016

120100, Гулистон шаҳар, Сайхун
кўчаси, 41.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси