Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

“ЗИЁВУДДИН ИСТЕЪДОДЛАРИ” ФЕСТИВАЛИ

Пахтачи туманидаги умумий ўрта таълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари орасида қобилиятли ва иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг истеъдодини рўёбга чиқариш мақсадида туман прокуратураси ташаббуси билан “Зиёвуддин истеъдодлари” фестивали ўтказилди.

Фестивалда жами 3420 нафар иқтидорли ёшлар иштирок этишиб, ўтказилган якуний босқичда 13 таълим фанлари ва 12 хил йўналишлар бўйича жами 107 нафар ўқувчилар 1-ўринни, 47 нафари 2-ўринни ва 38 нафари 3-ўринни эгаллаб, жами 193 нафар ўқувчилар ғолиб деб топилди.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Самарқанд вилоят прокуратураси

27.01.2018

Медиатека

140157, Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси