Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

Bилоят прокурорининг ахбороти эшитилди

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши йиғилишида вилоят прокурорининг 2015 йил якунлари бўйича қонунийликни таъминлаш ва жиноятчиликка қарши кураш ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилди.
Тадбирда ўтган йил вилоятда қонунийликни мустаҳкамлаш, ислоҳотлар, жумладан, давлат дастурлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар самарасида 2074 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 1798 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тиклангани таъкидланди.
Прокурор назоратини ташкил этишда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясига устувор аҳамият берилган.
Жумладан, прокурор протестлари асосида маҳаллий ҳокимларнинг қонунга зид 262 та ҳуқуқий ҳужжати бекор қилиниб, 2811 шахс интизомий, маъмурий ва моддий, 136 нафари жиноий жавобгарликка тортилган.
Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишни таъминлаш, уларнинг жадал ривожланиши йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, бу борада давлат органлари мансабдор шахсларининг масъулиятини янада кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.
Ушбу йўналишда амалга оширилган назорат тадбирлари давомида 2 та ноқонуний текшириш ўтказилгани, 89 та тадбиркорлик субъектининг фаолиятига асоссиз аралашиш, 86 танинг қонуний манфаатига зид қарорлар қабул қилинган ҳолатлар аниқланиб, айбдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган ҳамда 164 нафар тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Тадбирда прокуратура органлари томонидан келгусида ҳам вилоятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида самарали чоралар кўрилиши, бунинг учун барча имкониятлар сафарбар этилиши таъкидлаб ўтилди.

Самарқанд вилояти прокуратураси

23.02.2016

Медиатека

140157, Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси