Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши

Коор. совет расм.JPG
Самарқанд вилояти прокурори раислигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мувофиқлаштирувчи Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда вилоят прокуратураси, МХХ бошқармаси, ички ишлар, божхона органлари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этди. 
Тадбирда жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олиш, турли кўринишдаги диний экстремизм ва терроризмни бартараф этишда профилактика хизматлари масъулиятини янада кучайтириш, одам савдосига қарши кураш самарадорлигини ошириш, жиноятлар ҳақидаги ариза ва хабарларни кўриб чиқишда қонунийликни таъминлаш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда бу борада амалга оширилган тадбирлар натижасида вилоятда қонунийликни мустаҳкамлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича қатор ижобий натижаларга эришилганлиги таъкидланди, ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада кучайтиришга доир тегишли вазифалар белгиланди.
Шунингдек, муҳокама қилинган масалалар юзасидан масъул органлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишида вилоят ҳокими З.Мирзаев иштирок этди.
Йиғилиш якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.

Самарқанд вилояти прокуратураси

04.02.2016

Медиатека

140157, Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси