Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЁШЛАР БАНДЛИГИ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Самарқанд вилоят прокуратураси ташаббуси билан вилоят ҳокимлигида умумтаълим мактаблари битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш масалаларига бағишланган видеомулоқот тарзида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда видео мулоқотга уланган туман ва шаҳар студияларидан ҳокимлар, прокурорлар, иш берувчи ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, битирувчилар ва уларнинг ота-оналаридан иборат жами 6000 дан ортиқ иштирокчилар қатнашди.

Таъкидланганидек, 2015-2016 ўқув йилида умумтаълим мактабларини 56.097 нафар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини 55.028 нафар ўқувчилар тамомлашди.

Тадбирда вилоят телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган хорижга иш қидириб бориб, жабр кўрган ва турли экстремистик оқимларга аъзо бўлиб қолганларнинг қисмати ҳақидаги фильм намойиш қилинди.

Шунингдек, битирувчилар ўзларини қизиқтирган турли саволларга батафсил жавоб олдилар, кўтарилган муаммоларни ҳал қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Самарқанд вилоят прокуратураси

15.07.2016

Медиатека

140157, Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси