Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЁШЛАР ТАЪЛИМИ ВА ТАРБИЯСИ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН УЧРАШУВ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида ёшларни мустақил ва эркин фикрлайдиган, баркамол авлод қилиб вояга етказишда уларнинг замонавий илм-фан ютуқларини пухта эгаллашининг аҳамияти беқиёс эканлиги белгиланган.

Самарқанд вилоят прокуратураси органлари томонидан ушбу қарорда кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Самарқанд шаҳар прокуратураси ташаббуси билан вояга етмаганлар ишлари бўйича шаҳар комиссияси билан ҳамкорликда вилоят “Ёшлар маркази”да ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини, айниқса, қизларни таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ жалб қилиш, уларнинг ижодий фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.

Учрашувда мамлакатимизда ёшлар учун яратилган имкониятлар, таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилган ютуқлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

Самарқанд вилоят прокуратураси

10.03.2016

Медиатека

140157, Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси