Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЁШ КИТОБХОНЛАР

Нарпай туман прокуратураси томонидан ёшларнинг билим даражасини ошириш, уларнинг китобга бўлган қизиқишини кенгайтириш мақсадида ёшлар билан мунтазам равишда учрашувлар ўтказилмоқда.

Туман халқ таълими бўлими билан хамкорликда умумтаълим мактабларида ўқувчиларни бадиий асарларга янада қизиқтириш мақсадида китобхонлик беллашувлари ташкил этилган.

Ушбу тадбирларда ҳар ойда таълим муассасаларининг фаол ўқувчи китобхонлари “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалар, қизиқарли китоблар билан тақдирланмоқда.

Хусусан, тумандаги 17-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси М.Шомуродова Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг “Ёш китобхон” республика кўрик танлови ғолибига айланди ҳамда Президент совғаси – “Спарк” автомашинаси билан тақдирланди.

Самарқанд вилоят прокуратураси

01.03.2018

Медиатека

140157, Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси