Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ПРОКУРОР КУБОГИ

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида, Самарқанд вилоят прокуратураси ташаббуси билан миллий кураш, шахмат ва футбол бўйича спорт мусобақалари ўтказилиб, уларда беш минг нафардан ортиқ умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирок этди.

Миллий кураш мусобақаларида 64 нафар ёшлар 4 та вазн тоифасида биринчилик учун гиламда ўзаро беллашди.

Шахмат ўйинларида 64 нафар ўқувчилар 7 турдан иборат шведча тизимда дона суришиб, мусобақада ўғил болалар ўртасида Д.Воҳидов, қизлар ўртасида З.Тоғаева шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Футбол бўйича биринчиликни Каттақўрғон шаҳрининг ёш футболчилари эгаллаган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринлар Пастдарғом ҳамда Жомбой туманлари жамоаларига насиб этди.

Мусобақалар ғолиблар «Прокурор кубоклари», қимматбаҳо совғалар, спорт анжомлари, медаллар билан тақдирландилар.

Самарқанд вилоят прокуратураси

20.10.2017

Медиатека

140157, Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси