Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш – устувор вазифа

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш – устувор вазифа

Вилоят прокуратураси органлари томонидан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ишончли ҳимоясини янада кучайтириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш давомида учраётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ўтган 2015 йил давомида вилоят прокуратураси органлари томонидан 3,4 мингдан зиёд тадбиркорларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, 950 нафарига янги ишни бошлашларига амалий ёрдамлар кўрсатилди. Вилоят прокуратураси органлари кўмаги билан тадбиркорларга 1,3 млрд. сўмлик кредитлар ажратилишида, 74 нафарига рухсатнома берувчи ҳужжатлар олишда, 28 нафарига муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишда ва бошқа масалаларда ёрдам берилиб, натижада 1127 та янги иш ўринлари яратилиши таъминланди.

Шунингдек, прокуратура ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда тузилган ишчи гуруҳининг амалий кўмаги натижасида 500 га яқин фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолияти қайта йўлга қўйилиб, тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган 126 нафар шахсларнинг фаолиятига қонуний тус берилди.

Бундан ташқари, вилоят прокуратураси органлари томонидан ўтказилган текшириш ва мониторинглар давомида 89 нафар тадбиркорларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш, 2 нафар тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ноқонуний текшириш ҳолатлари аниқланиб, 9 та жиноят ва 17 та маъмурий ишлар қўзғатилди.

Шу билан бирга, ўз фаолиятини қонуний амалга ошириб келаётган тадбиркорларни рағбатлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Масалан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг «Қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда фаол иштирок этган фуқаролар ва юридик шахсларни рағбатлантириш тўғрисида»ги буйруғи асосида, қонун доирасида фаолият юритиб, солиқ ва бошқа тўловларни муддатида тўлаб, 40 нафар коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаганлиги ҳамда ҳудудда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшганлиги учун “Бека Чарос” хусусий корхонаси раҳбари Г.Қўчқоровага вилоят прокурорининг ташаккурномаси эълон қилинди.

Самарқанд вилоят прокуратураси

21.01.2016

Медиатека

140157, Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси