Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

АМНИСТИЯ АКТИНИ ҚЎЛЛАШ МАСАЛАСИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Вилоят прокуратураси ташаббуси билан, суриштирув ва тергов органлари ходимлари, судьялар ва бошқа масъул идоралар вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 03.12.2015 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги Қарорининг мазмун-моҳиятини, уни қўллаш тартибини аҳолига етказишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур тадбирда амнистия актининг аниқ ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш, жазодан озод қилинган шахсларнинг ижтимоий кўникмаси ва бандлигига кўмаклашиш, бу борада барча мутасадди идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтиришга оид масалалар юзасидан тушунчалар берилди.

Ҳозирги кунга қадар амнистия акти вилоят бўйича 473 нафар шахсларга нисбатан қўлланилиб, уларга жамиятда ўз муносиб ўринларини эгаллашлари учун яна бир имконият берилди.

Ўтказилган давра суҳбати оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди.

Самарқанд вилоят прокуратураси

05.01.2016

Медиатека

140157, Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси