Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

Жиноятчиликка қарши кураш - жамоатчилик назорати билан самаралидир

Маълумки, мамлакатимизда ҳафтанинг ҳар пайшанбаси “Профилактика куни”, деб эълон қилинди. Мазкур ташаббус жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг турли кўриниши, нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, нотинч оилалар билан ишлаш, аҳолининг барча қатламлари ўртасида қонун, фармон ва қарорлар тарғиботини йўлга қўйиш, учрашув ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш, профилактик назоратга олинган шахслар билан ишлашга алоҳида урғу бериши билан аҳамиятли бўлди.

Шу мақсадда туманимизнинг барча маҳаллаларида кенг жамоатчилик ва тегишли идоралар масъуллари иштирокида тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, яқинда «Сарой» МФЙда “Профилактика куни”га бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда прокуратура ходимлари, маҳалла фаоллари, кўпни кўрган нуронийлар, меҳнат фахрийлари ва ёшлар вакиллари ҳамда туман ИИБ бошлиғи “Халқ қабулхонаси” туман бўлими раҳбари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар, тинчлик-осойишталигимиз қадри, фаровон турмушимиз кафолати ўз қўлимиздалиги ҳақида гапиришди. Бузғунчилик ғояларига йўғрилган диний экстремистик, оилалар ҳаловатига чанг солувчи гиёҳвандфуруш тўдалар, ёшларни тўғри йўлдан адаштирувчи “Оммавий маданият” каби иллатларга қарши курашда жамоатчилик назорати, маҳалладошлар, қариндош-уруғларнинг ўзаро аҳиллиги муҳим ўрин тутиши алоҳида таъкидланди.

Профилактика куни муносабати билан ўтган бу тадбирда маҳалланинг кекса вакиллари ҳам сўзга чиқиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда энг аввало ёшлар тарбияси, таълим муассасаларида ўқувчилар кўрсаткичлари, давоматни назоратга олиш, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, гузарларда учрайдиган муаммоларни маҳалла фаоллари ҳамда профилактика инспектори кенг жамоатчилик ҳамкорлигида ҳал этиши муҳим аҳамият касб этишини айтиб ўтишди.

Шунингдек, йиғилишда туман “Халқ қабулхонаси” раҳбари фуқаролар мурожаати, уларнинг манфаатлари устида тизимли ишлаш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, қабулхона фаолияти, унга фуқароларнинг мурожаат қилиш тартиб-қоидалари хусусида гапирди.

Профилактика кунида маҳалла аҳли вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоб олишди.

Азизбек ВАҲАБОВ,
Пахтачи туман прокурори.

Манба: “Адолат сари” юридик газетасининг 11-сони, 14.06.2017 йил 

10.07.2017

Медиатека

140157, Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси