Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ТЕЖАШ ЛОЗИМ

Пахтачи туман прокуратураси томонидан электр энергиясини тежаш соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг «Энергияни тежайдиган лампалар маҳаллий ишлаб чиқарилишини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижросини самарали таъминлаш ҳамда электр энергиясини тежаш мақсадида аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Тарғибот тадбирлари билан бирга юқоридаги фармон ва қарорларнинг мазмуни баён этилган плакатлар тайёрланиб, аҳоли тўпланадиган масканлар, хусусан, туман Халқ қабулхонаси, темир йўл вокзали, автобекатлар, шифохоналар, бозорлар, давлат солиқ инспекцияси, банклар, нотариус, мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, коллежлар ва барча маҳаллаларга жами 300 дан ортиқ жойларга ўрнатилди.

Самарқанд вилоят прокуратураси

02.02.2018

Медиатека

140157, Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси