Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДАГИ ҚОНУНЛАР ИЖРОСИ ҲАҚИДА

Самарқанд вилоят прокуратураси органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 11 мартдаги “Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган қонунлар ижросини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва соҳага оид бошқа қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу йўналишда ўтказилган назорат тадбирларида фермер хўжаликларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Масалан, прокуратура аралашуви билан Пайариқ туманидаги “Норбўтаев Сафардаласи” фермер хўжалигига балиқчиликни ривожлантириш учун 40 млн. сўм, “Холис юлдуз даласи” фермер хўжалигига чорвачиликни ривожлантириш учун 200 млн. сўм кредит ажратилиши таъминланиб, уларнинг фаолиятни йўлга қўйилишида амалий ёрдам кўрсатилган.

Самарқанд вилоят прокуратураси

23.06.2016

Медиатека

140157, Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси