Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ

Аҳоли турмуш тарзини яхшилаш ва ижтимоий ҳимоялаш мақсадида касб-ҳунар коллежи битирувчилари, ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларга, муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни қонунда белгиланган тартибда иш билан таъминлаш борасида Иштихон туман прокуратураси ҳокимлик ҳамда бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

Меҳнат ярмаркасида йиғилганларга 251 та корхона ва ташкилотлар томонидан 397 та бўш иш ўрни таклиф этилди. Тадбир давомида 213 нафар фуқароларга ўзларига маъқул келган соҳаларга ишга жойлашиши учун йўлланмалар берилди. Шу жойнинг ўзида улар билан икки тамонлама шартномалар тузилиб, меҳнат дафтарчалари расмийлаштирилди.

Ишга жойлашганларнинг 78 нафари коллеж битирувчилари, 4 нафари ҳарбий хизматдан қайтганлар, 9 нафари чет элга ишлаш учун чиқиб қайтиб келганлар, 8 нафари жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганлар, 6 нафари алимент тўловчи фуқаролар ва қолган 108 нафари иш топишга қийналаётган шахсларни ташкил этди.

Шунингдек, 24 нафар коллеж битирувчиларига тўрт тамонлама шартномаларни имзолашга кўмаклашилди. 84 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилиги ва ўз бизнесларини очишга кўмаклашиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ниятида кредит сўраб мурожаат қилган ёшларга тижорат банклари тамонидан имтиёзли кредит ажратилиши тўғрисида 35 та сертификатлар берилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд оилаларни манзилли қўллаб-қувватлаш, вояга етмаганлар ва ёшларни маънавий баркамол этиб тарбиялаш борасида назорат ишлари давом этади.

Дилмурод САИДҚУЛОВ
Иштихон туман прокурори

Манба: “Адолат сари” юридик газетасининг 10-сони, 29.05.2017 йил 

05.06.2017

Медиатека

140157, Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси