Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ҲАР БИР МУРОЖААТ НАЗОРАТДА

Самарқанд вилоят прокуратураси органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқилишини таъминлаш борасидаги вазифаларни бажаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида вилоят прокуратураси органларига келиб тушган 6418 та мурожаатларнинг 470 таси қаноатлантирилиб, 222 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш давомида аниқланган қонун бузилишлари юзасидан 10 та жиноят иши қўзғатилган, 83 нафар шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган, қонун бузилиши сабабларини бартараф этиш юзасидан 26 та тақдимнома киритилган.

Аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни чуқур ўрганиш мақсадида фуқароларнинг сайёр қабулини ўтказиш амалиёти йўлга қўйилган.

Бундай қабуллар Нарпай, Қўшработ, Ургут ва Нуробод туманларида ушбу туманлар ҳокимлари, прокурорлари ва ички ишлар бўлимлари бошлиқлари, шунингдек, вилоят миқёсидаги банклар, назорат органлари ҳамда бошқа муассаса раҳбарлари иштирокида ўтказилди.

Сайёр қабуллар давомида фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш, ёшларнинг бандлиги ва тадбиркорларга кредитлар ажратилишини таъминлаш ҳамда бошқа масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Бу каби қабулларни вилоятнинг барча ҳудудларида ўтказиш режалаштирилган.

Самарқанд вилоят прокуратураси

25.04.2016

Медиатека

140157, Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси