Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

АМНИСТИЯ АКТИ ИЖРОСИ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 12.10.2016 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарори мамлакатимизда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг яна бир кўриниши бўлди.

Юртбошимизнинг тақдимномаси асосида қабул қилинган мазкур амнистия акти ҳаётда илк бор адашган фуқароларнинг тўғри йўлга ўтишига имкон яратди.

Юқоридаги қарорнинг аниқ ва бир хилда бажарилишини таъминлаш мақсадида вилоят прокуратураси, ички ишлар бошқармаси ва бошқа масъул идоралар ходимларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилди. Мазкур ишчи гуруҳ томонидан ўзига юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш борасида бир қатор тадбирлар ўтказилди.

Прокуратура органлари томонидан киритилган илтимосномалар асосида судлар томонидан жазо ўтаётган 2390 нафар шахсга нисбатан амнистия акти қўлланилди, уларнинг 1784 нафари жазодан озод этилди.

Жазони ўташ муассасаларидан қайтган шахсларга 229,8 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам пуллари тўланиши, уларнинг тиббий кўрикдан ўтказилиши, даволаниши ҳамда ишга жойлаштирилиши таъминланди.

Самарқанд вилоят прокуратураси

03.02.2017

Медиатека

140157, Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси