Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

АМНИСТИЯ АКТИ ИЖРОСИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 12.10.2016 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарори мамлакатимизда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий кўринишларидан биридир.

Мазкур қарорнинг аниқ ва бир хилда бажарилишини таъминлаш барча давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа мутасадди идоралар олдида турган муҳим вазифалардан биридир.

Самарқанд вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, судьялар ва бошқа масъул идоралар вакиллари иштирокида юқоридаги қарорнинг мазмун-моҳиятини, уни қўллаш тартибини аҳолига етказишга бағишланган идоралараро йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда амнистия актининг аниқ ва бир хилда қўлланилишини, жазодан озод қилинган шахсларнинг ижтимоий кўникмаси ва бандлигини таъминлаш, бу борада барча мутасадди идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтиришга оид масалалар муҳокама қилинди.

Ўтказилган йиғилиш оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди.

Самарқанд вилоят прокуратураси

25.11.2016

Медиатека

140157, Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси