Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

АМНИСТИЯ – БАҒРИКЕНГЛИК ИФОДАСИ

Самарқанд вилоят прокуратураси органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йил 3 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарори ижроси устидан назоратни таъминлаш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу борадаги вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида вилоят прокуратураси органларининг тажрибали ходимларидан иборат гуруҳ тузилган. Ушбу гуруҳнинг фаолияти амнистия акти асосида жазодан озод қилинган шахсларнинг ижтимоий кўникмасини таъминлаш, уларни иш билан таъминлаш, соғломлаштириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Бунда асосий эътибор амнистия акти қўлланилган шахслар учун муносиб шароитлар яратилишига қаратилган.

Амнистия актига асосан жазодан озод қилинган шахсларга ҳозирга қадар 145 млн. сўмдан ортиқ моддий ёрдам кўрсатилганлиги ҳам бунинг тасдиғидир.

Самарқанд вилоят прокуратураси

18.02.2016

Медиатека

140157, Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси