Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ҚОНУННИ ҲУРМАТ ҚИЛИШ ЛОЗИМ

Мамлакатимизда аҳоли турмуш даражасини ошириш, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши учун шароитлар яратиш, шу жумладан, электр энергияси ва табиий газ билан узлуксиз таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш, истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ амалга ошириш ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Бироқ, айрим фуқаролар қонун талабларига риоя қилмасдан, истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун қарздорликларни ундириш вазифаси ҳисобланган ҳокимият вакилларининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиши, тан жароҳатлари етказиши ҳолатлари ҳам учраб турибди.

Масалан, Самарқанд вилоятининг Булунғур, Пайариқ ва Пастдарғом туманларида истиқомат қилувчи айрим фуқаролар электр энергияси ва табиий газдан бўлган қарздорликларни тўламаганликлари учун хонадонларини тармоқдан узган Мажбурий ижро бюросининг давлат инспекторларини ножўя сўзлар билан ҳақоратлаб, уларга тан жароҳатлари етказганлар.

Ёки, Самарқанд туманида фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларидан бирида электр энергиясидан фойдаланиш аҳволи ўрганилганда, фермер хўжалиги томонидан электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб, давлатга 58 млн. сўмдан ортиқ зарар етказилганлиги аниқланган. Фермер хўжалиги иш юритувчиси етказилган зарарни тўлашдан бош тортиб, аниқланган қарздорликни йўқ қилиб бериш эвазига Мажбурий ижро бюроси ходимига пора таклиф қилиб, 1200 АҚШ долларини пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.

Ушбу ҳолатлар бўйича айбдор шахслар тегишли тартибда жавобгарликка тортилган.

Самарқанд вилоят прокуратураси

23.11.2017

Медиатека

140157, Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 4.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси