Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ИШЛАРИ БЎЙИЧА КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ

Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг йиғилиши ўтказилди.

Унда ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар органлари, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари ва масъул ходимлари, жойлардаги комиссияларнинг масъул котиблари иштирок этди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Олимпия захиралари коллежларида спорт захирасини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан вилоятда амалга оширилган ишларни ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

Ўқувчиларни чуқурлаштирилган ҳолда ўқитиш, ҳар томонлама камол топтириш ва уларнинг спорт мутахассисликлари ва касбларини эгаллашини таъминлаш, ёш спортчиларни истиқлол ғояларига садоқат, ватанпарварлик ва фидойилик руҳида тарбиялаш, уларда ўз Ватани учун фахрланиш ва миллий маданий-тарихий анъаналарни ҳурмат қилиш туйғусини шакллантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди.

Шунингдек, ушбу йўналишдаги ишларни янада жонлантириш, шу жумладан, ўқувчи-спортчиларнинг касбий лаёқатини, маҳорати ва кўникмаларини ривожлантириш, мутахассислар ва спорт захирасини сифатли тайёрлаш учун зарур ташкилий, моддий-техник ва психологик-педагогик шарт-шароитларни яратиш борасида вазифалар белгиланди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири Б.Аҳмедов қатнашди.

Йиғилиш якунида комиссия қарори қабул қилинди.

Навоий вилоят прокуратураси

18.03.2016

Медиатека

210100, Навоий шаҳар, С.Айний
кўчаси, 85.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси