Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Вилоят прокуратураси ташаббуси билан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Қизилтепа туманида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашув тадбиркорлар дуч келаётган муаммолар ва тўсиқларни бартараф этиш борасида савол-жавоблар тарзида бўлиб ўтди.

Масалан, “Ванғози баракали ҳосили” МЧЖнинг кишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олиш учун имтиёзли кредит ололмаётганлиги ҳақидаги муаммоси ўрганилиб, лизинг асосида қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олиш учун шартнома тузилиши таъминланди.

Шу каби, “Рахмат-Бехруз орзуси” фермер хўжалигининг қурилиш материаллари ишлаб чиқариш цехи қуриш учун экологик хулоса ололмаётганлиги ҳақидаги муаммоси ҳам йиғилиш давомида ижобий ҳал этилди.

Навоий вилоят прокуратураси 

07.02.2018

Медиатека

210100, Навоий шаҳар, С.Айний
кўчаси, 85.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси