Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

САЙЁР ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Навоий шаҳар “Меъморлар” маҳалласида Навоий шаҳар прокурори, Навоий вилоят маъмурий суди раиси ва Навоий шаҳар ИИБ бошлиғи иштирокида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, ахолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш хамда мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш масалалари юзасидан сайёр йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда асосий эътибор содир этилган жиноий қилмишнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилиш, фуқаролар ўртасида ҳуқуқий тарғиботни кучайтириш ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда давлат ва жамоат ташкилотлари билан кенг ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларига қаратилди.

Шунингдек, мазкур маҳаллада сайёр суд мажлислари ўтказилиб, ҳуқуқбузарлик содир этган 7 нафар фуқаронинг маъмурий иши кўриб чиқилди.

Навоий вилоят прокуратураси 

02.02.2018

Медиатека

210100, Навоий шаҳар, С.Айний
кўчаси, 85.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси