Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРИЛДИ

Вилоят прокуратураси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.08.2017 йилдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан Қизилтепа тумани “Хомработ”, “Хасанча”, “Ғамхўр”, “Бободўғи” ва “Тавоис” маҳаллалари аҳолиси билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида 260 та хонадонларга газ баллонлари етказиб берилиши, шу жумладан, 17 та ногирон ва кам таъминланган, 13 та ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга газ баллони ва газ плитаси ўрнатиб берилиши таъминланди.

Шу билан бирга, туманда жойлашган 8, 11, 23-умумий ўрта таълим мактабларига 15 тоннадан кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.

Навоий вилоят прокуратураси 

07.02.2018

Медиатека

210100, Навоий шаҳар, С.Айний
кўчаси, 85.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси