Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

МУРОЖААТЛАР ҚОНУНИЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

Навоий вилоят прокуратураси органлари томонидан тадбиркорларнинг мурожаатлари қонуний ҳал этилишини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Масалан, вилоят прокуратурасида “Саидабегим келажаги” хусусий корхонаси раҳбари М.Хидированинг кредит ажратишда ёрдам сўраб ёзган мурожаати кўриб чиқилиб, хусусий корхонага 15 млн. сўм кредит ажратилиши таъминланган.

Мазкур корхона томонидан кредит олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни ўз вақтида кўриб чиқмаганлиги учун “Микрокредитбанк” вилоят филиали кредит бўлими бошлиғи С.Маҳмудов интизомий жавобгарликка тортилган.

Шу каби, прокуратура аралашуви билан фуқаро Л.Ҳасановнинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиши, “Асадбек Камрон” хусусий корхонасига банкдан тўлов терминали ажратилиши, якка тартибдаги тадбиркор Н.Тўхтаевнинг электр тармоғига уланиши таъминланиб, бу борада ўз вазифаларини лозим даражада бажармаган мансабдор шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилган.

Навоий вилоят прокуратураси

25.06.2016

Медиатека

210100, Навоий шаҳар, С.Айний
кўчаси, 85.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси