Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ

Навоий вилоят прокуратураси ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда вилоят прокуратураси органларининг 2015 йилда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти якунлари муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, ўтган йилда вилоят прокуратураси органларининг асосий эътибори аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлиғини сақлаш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги, вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимояси ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига доир қонунлар ижроси устидан назоратни таъминлаш масалаларига қаратилган.

Ўтказилган назорат тадбирлари давомида аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари прокурор назорати ҳужжатларини қўллаш орқали бартараф қилиниб, қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чоралари кўрилган.

Йиғилишда жорий йилда вилоят прокуратураси органлари томонидан бажарилиши лозим бўлган асосий вазифалар белгиланди ҳамда ҳайъат қарори қабул қилинди.

Навоий вилоят прокуратураси 

01.02.2016

Медиатека

210100, Навоий шаҳар, С.Айний
кўчаси, 85.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси