Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

АМНИСТИЯ АКТИ ИЖРОСИГА БАҒИШЛАНДИ

Навоий вилоят прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарори ижросига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Сенаторлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, судьялар ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда амнистия актини амалда қўллашда қонун талабларига қатъий риоя қилиш, жазони ўташ жойларидан озод этилган шахсларни ишга жойлаштириш ва уларга зарур ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш, бу борада идоралараро ҳамкорликни таъминлаш, жазодан озод этилган шахсларга ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш масалалари муҳокама этилди.

Семинарда амнистия актини қўллаш борасида қонунбузилишига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўриш ҳамда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги таъкидланди.

Ўтказилган семинар якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди.

Навоий вилоят прокуратураси

25.11.2016

Медиатека

210100, Навоий шаҳар, С.Айний
кўчаси, 85.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси