Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИНИНГ АХБОРОТИ ҲАҚИДА

Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят прокурорининг 2015 йилда прокуратура органлари томонидан қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоялаш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳақидаги ахбороти эшитилди.

Сессияда сенаторлар, депутатлар, тегишли ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари, туман ва шаҳар прокурорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, ўтган йилда вилоят прокуратура органлари томонидан қонунчиликнинг барча соҳаларида прокурор назоратини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилган.

Жумладан, ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 9000 дан зиёд прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган, судларга 148,5 млрд. сўмлик зарарни ундириш ҳақида 6200 дан ортиқ аризалар киритилган, қонунлар мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш борасида 6500 дан зиёд тадбирлар ўтказилган.

Муҳокама натижасига кўра Кенгаш қарори қабул қилинди.

Навоий вилоят прокуратураси

29.02.2016

Медиатека

210100, Навоий шаҳар, С.Айний
кўчаси, 85.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси