Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЁШЛАР ТАРБИЯСИ МАСАЛАСИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР

Наманган вилояти прокуратураси органлари ташаббуси билан ёшлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни янада кучайтириш масаласига бағишланган семинар ўтказилди.

Семинарда прокуратура, ички ишлар органлари ходимлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котиблари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва бошқа идоралар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда ёшларнинг маънавий-аҳлоқий тарбиясини янада кучайтириш, уларда ватанга садоқат ҳиссини шакллантириш, таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш, вояга етмаганларнинг назоратсизлиги ва қаровсизлигининг олдини олишга доир масалалар муҳокама қилиниб, ёш маънавият тарғиботчилари гуруҳлари ташкил этилди.

Шунингдек, тадбир давомида мазкур йўналишдаги амалий тадбирларни ташкил этиш бўйича тавсиялар, намунавий режалар ҳамда соҳага доир қонун ҳужжатлари жамланган услубий-амалий қўлланма тақдимоти ўтказилди.

Ўтказилган тадбир оммавий ахборот воситилари орқали кенг ёритилди.

Наманган вилоят прокуратураси

08.08.2016

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси